Нашир қилинган сана: 20.02.2021
Категория: Янгиликлар
Статистик маълумотларга кўра, юртимизда йилига 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади. Лекин, уларнинг бор-йўғи 1,5 миллион тоннаси экспорт қилинади. Маркетинг йўқлиги, жаҳон бозоридаги ҳолат ўрганилмаслиги оқибатида экспорт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар етарли миқдорда етиштирилмаяпти. Деҳқон, қайта ишловчи ва экспортчи корхоналар ўртасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Миришкор экинларни ўз билганича қадоқлаб, етиштирган маҳсулотини сота олмаяпти, экспортёр эса мева-сабзавот қидириб юрибди. Бу хорижлик харидорлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишга салбий таъсир этади.
Бироқ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги “Шамшодбек-Имронбек” сабзавотчилик фермер-хўжалигини бундай хўжаликлар қаторига қўшиб бўлмайди. Ишини тўғри йўлга қўйиб олган бу фермер хўжалик ўз маҳсулотларини Россияга тўғридан-тўғри экспорт қилиш ҳисобига йилига миллиардлаб даромад олади. Ва “Шамшодбек-Имронбек” бу муваффақиятининг салмоқли қисмини “IFODA” компанияси билан ҳамкорлиги маҳсули деб билади. Улар билан фаолият олиб борган агрономлар иши ҳамда завод препаратлари сифатидан жуда мамнун. Бу ҳақда фермер хўжалик билан бирга фаолият юритган “IFODA” агрономи Зафар Ширалиев шундай дейди:
– Фермер хўжалигидаги 5 гектар ерга экилган карам кўчатининг дастлабки ўн беш кунида “IFO MIS ULTRA” ва “ВЛ 77” ўғит ва препаратларидан сепиб, иссиқда касалликларга чидамлилигини ошириб олдик. Мавсумда кўпроқ баргини озиқлантиришга эътибор қаратдик. Барги озиқланиши эвазига ҳосилдорлик юқори, тайёр маҳсулот эса сифатли бўлди. Ҳозирги кунда фермер хўжалиги экилган гулкарам кўчатининг ҳар гектаридан 7-8 тонна биринчи сорт ҳосил олиб, килограммини 7-8 мингдан сотмоқда. Шунингдек, ҳар гектаридан 20-25 центнердан иккинчи ва учинчи сортли гулкарам ҳам етиштирилиб, Россияга экспорт қилинмоқда. Улар “ИФОДА” компанияси билан ҳамкорликдан жуда мамнун. Биз билан доимий ишлаб келгани, керакли вақтда керакли дорини берганимиз учун сифатли ва мўл ҳосил кафолатланди. Жумладан, “ВЛ-77” препаратимиз ноябр ойида карам экинларини қаттиқ совуқдан асраб чиқди.
Давлатимиз раҳбари яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчиликда кластер тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Соҳада кўп йиллик тажрибага эга, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси бор тадбиркорларни бунга жалб қилиш яхши самара бериши қайд этилди. Бироқ тадбиркорлар билан биргаликда экин ҳамда ўсимликларни ҳимояловчи, мўл ва сифатли ҳосилни таъминлаб берадиган ўғитлардан ҳам фойдаланиш асло зарар қилмайди. “IFODA” компанияси бу борада сизга ёрдам бера олишидан доим мамнун.