Нашир қилинган сана: 22.11.2019
Категория: Янгиликлар
Ҳар бир соҳанинг ривожида илмий ёндашувнинг аҳамияти юқори. Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида ғалла ҳосилдорлигини кўпайтириш, сифатли ва баракали мўл-ҳосил етиштиришга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар самарали олиб борилмоқда. Бу мавсумда ҳам институт мутахассислари турли навдаги буғдой уруғини экиб, тажриба ва назорат шаклидаги дала майдонларини ташкил этишди. Бу ерда қисқа ротацияли алмашлаб экиш, донни мақбул муддатларда ерга қадаш, шунингдек, маҳаллий ўғит ва бошқа кимёвий воситаларни қўллаш ёрдамида синовлар ўтказилмоқда.
Институт жамоаси Ифода компанияси билан ҳамкорликда унинг препаратларини ҳам қўллаб, тажриба ўтказмоқда. Майдоннинг маълум бир қисмида уруғлик дон ИФО СЕЕД препарати билан дорилаб экилган эди. Эндиги навбат эса, бўйлаб қолган ниҳолларни озиқлантириш мақсадида ИФО-ПЗН ва АНКАСУПЕР каби кимёвий воситаларни қўллашдан иборат.
Мутахассисларнинг фикрича, буғдой ўсимлиги тупроққа бериладиган ўғитнинг атиги 28 фоизини ўзлаштирар экан. Аммо суспензия баргдан берилганда эса бу кўрсаткич 70 фоиздан ошади. Демак, экин учун керакли озуқаларни барг орқали узатиш анча самарали.