Нашир қилинган сана: 19.08.2020
Категория: Янгиликлар
Наманган вилояти Поп туманидаги “Нигора-Азиз” уруғчилик фермер хўжалиги ғаллачилик, пахтачилик соҳасида юқори натижаларни кўрсатиб келмоқда. Хўжалик 2005 йилда ташкил этилган бўлса, 6 йилдан бери Ифода компанияси билан ҳамкорлик қилиб, биргаликда экин етиштириб келмоқда. Фермер хўжалик раҳбари Раҳматжон аканинг эслашича, авваллари биргина ғалланинг ўзида 60 центнердан оширолмаган. “Ифода” билан ҳамкорликда ишлагандан сўнг эса, 80-90 центнердан хирмон кўтариб келмоқда. Бундан фермер мамнун, албатта. Айни дамда эса, ғўза парваришига алоҳида эътибор қаратмоқда.
– Бу йилги ғўзаларимиз анча яхши ривожланган, агроном Ориф ака билан бошидан бери биргаликда ишлаб келяпмиз, – дейди фермер Р. Рўзматов. – Энди бир гап-да, агар Ифода компаниясининг маҳсулотлари самара бермаганда, биз шунча йиллардан бери қўллаб келмасдик. Фойдасини сездик, шукр, ҳамкорлигимиз яхши. Ўтган йили пахтадан 45 центнер ҳосил олгандик, бу йил эса, 55 ва ҳатто 60 центнергача мўлжал қилиб турибмиз. Бу тахмин эмас, ҳосил нишоналари шуни айтиб турибди.
Чиндан ҳам ғўзадаги ҳосил нишоналарига эътибор берсангиз, 45-50 донадан кўсакларни кўришингиз мумкин. Бунинг устига кўсакларнинг барчаси соғлом.
– Бу далага кўсак қуртига қарши жуда яхши ишлов ўтказдик, – дейди агроном Орифжон Бозоров. – Бунинг учун дастлаб феромон-тутқичлардан фойдаландик. Тузоқларимизга 4-5 тадан кўсак қурти капалаги тушгандан сўнг, ЭНТОВАНТ ПРО ва ПРОТЕКТ препаратлари билан ишлов ўтказдик. Кўриб турганингиздек, ушбу далада бирорта ҳам кўсак қуртининг келтирган зарарини учратмайсиз. Бундан ташқари яқинда ИФО КАЛИФОС ва ИФО АМИНОМАКС кимёвий воситаларини қўлладик. Бундан мақсад етилиб келаётган кўсакларнинг ҳажмини каттартириш, яхши ривожлантириб, пахталар бўлиқлигини таъминлаш ва албатта ҳосилни тарози босадиган қилиш. Қолаверса, айни кунларда шира, трипс каби зараркунандалар учраб туради. Буларга қарши ЭНТОСПИЛАН препаратимиз билан ишлов бердик.
Насиб қилса, “Нигора-Азиз” фермер хўжалиги билан бундан кейинги ҳамкорлик алоқаларимиз ҳам янада мустаҳкам бўлади. Шу орқали эл хирмонига, юртимиз иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшcак, биз шундан қувонамиз.