Нашир қилинган сана: 29.11.2019
Категория: Янгиликлар
Куни кеча компаниямизнинг Наманган вилоятида жойлашган заводи тўла қувватда ишга туширилиши муносабати билан очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Республикадаги соҳа мутасаддилари, тармоқ вазирлик ва идоралар масъуллари, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва Наманган вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, хорижий ҳамкорлар шунингдек, юртимизнинг энг илғор деҳқону фермерлари, агрокластерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Маросимда алоҳида тилга олинган жиҳат шу бўлдики, Президентимиз 2017 йил Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур завод фаолияти билан танишиб, унинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни шу заводнинг ўзида тайёрлашни йўлга қўйиш тбўйича ўз тавсияларини берган эдилар. Бундан руҳланган компания жамоаси 2 йил мобайнида корхонани илғор ускунуа ҳамда энг замонавий технологиялар билан жиҳозлади ва хориж маҳсулотлари ўрнини боса оладиган, қолаверса, Европа стандартлари асосида маҳсулот тайёрлашни кенг йўлга қўйди.