Нашир қилинган сана: 12.05.2021
Категория: Янгиликлар
Бу йил Ўзбекистонда эртаги пиёз уч ҳафта аввал сотувга чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бугун эса мана шундай эртаги пиёзни етиштириб, аллақачон бозорга олиб чиқаётган бир деҳқоннинг муваффақияти сири билан танишамиз.
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 1 гектар ер майдонига эга бўлган фермер Бекзод Холтўраев пиёзни экишдан бошлаб токи ҳосил олгунга қадар бўлган барча жараёнда “Ifoda” компанияси агрономи Бахтиёр Исроилов тавсияларига таяниб иш тутди.
Агроном пиёз экилган экин майдонига IFO PZN, Анка супер, Wuxal макромикс, Зеребра агро препаратларини қўллаган ҳолда вақти-вақти билан 7 марта ишлов ўтказишни маслаҳат берди. Баҳамжиҳат амалга оширилган парвариш ўзининг ижобий натижасини бермасдан қолмади.
“Ifoda” компаниясининг кимёвий воситалари, ўғитлар самарадорлиги юқори бўлганлиги сабабли бугунги кунда пиёз сотишга тайёр бўлди. Бундан ер эгаси Бекзод Холтўраевнинг боши осмонда.