“NAMANGAN AGRO LOGISTICS” МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Нашир қилинган сана: 19.06.2020

Категория: Янгиликлар

“NAMANGAN AGRO LOGISTICS” МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Наманган вилояти Поп туманидаги “Namangan agro logistics” маркази ўтган йили 8 июнда ишга туширилган эди. Бундан мақсад етиштирилаётган бир-биридан сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий услубда сақлаш, яъни, саралаш, қуритиш, музлатиш, қадоқлаш ва маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш.  Албатта бирор бир корхонани ишга тушириш, унинг фаолиятини йўлга қўйишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун тинимсиз изланиш, ривожланиш йўлидан бориш, ҳамкорлик масалаларини тўғри йўлга қўйиш жуда муҳим.

Шу мақсадда “Namangan agro logistics” маркази “Ифода” компанияси мутахассислари ва “Agromedia Uz” билан ҳамкорлик юзасидан учрашув ўтказди. Учрашув мобайнида маркетинг, медиа режалар, лойиҳалаштириш, шунингдек, суғориш тизимини ишга тушириш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида ўзаро музокаралар олиб борилди. Бундан ташқари хорижий ҳамкорлар иштирокида видеокўприк орқали фаолият олиб боришга келишиб олинди. Ташриф буюрганлар корхонанинг умумий фаолияти, ҳудуди ва иш жараёни билан батафсил танишишди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, ташкил этилган ушбу логистик марказда соатига 6 тонна олма, шафтоли, ўрик ва соатига 2 тонна гилос маҳсулотларини саралаш ҳамда қадоқлаш имкониятлари мавжуд.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: