Нашир қилинган сана: 31.03.2021
Категория: Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Ўзбекистон–Венгрия Картошкачилик илмий марказига ташриф буюрди.
Ушбу илмий муассаса Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан ҳамкорликда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими негизида ташкил этилган.
Меҳмонлар фермерлар учун ташкил этилган агрохизматлар маркази, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техника ва технологияларни ҳам кўздан кечирди.
Ташриф давомида мазкур агрохизматлар марказини бошқариш учун маслаҳатчи сифатида таклиф қилинган Муҳаммед Седат Қолжуўғлу ва бир қатор чет эллик мутахассислар қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган янги технологиялар, керакли мутахассисларни жалб қилган ҳолда зарурий билимларга эга, салоҳиятли кадрларни тайёрлаш учун университет, илмий-тадқиқот институтлари, қишлоқ хўжалик вазирлиги ва хусусий секторни умумлаштирган ҳолда яхлит тизим яратиш борасида ўз амалий таклифларини тақдим этишди ва бу лойиҳа президент томонидан маъқулланди.
Манба: Daryo.uz