Нашир қилинган сана: 22.02.2021
Категория: Янгиликлар
Мазкур ўқув семинарида “IFODA” компаниясининг агрономлари ҳам иштирок этиб, эрта баҳор данакли ва уруғли мевали дарахтлардан иборат боғларда кимёвий воситалар билан ишлов беришда қайси препаратлардан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтишди. Бу ҳақда компания етакчи агрономи Дилшод Жўраев шундай дейди:
– Эрта баҳор зараркунандаларга қарши курашиш учун Bi 58 препаратини бир гектар ерга 3 килограммдан қўллаш мумкин. Шунингдек, ENTOXLOROK 85 маҳсулотини ҳам бир гектарга 3 килограммдан ишлатиш мумкин. Бундан ташқари, совуқнинг олдини олиш учун бир гектар ерга 600 грамм ВЛ 77, 600 грамм ENTO ZINC препаратини аралаштириб сепишни тавсия қилдик. Гуллашдан олдин ва гулидан кейин қуртга қарши Энтовант ҳамда Энтовант Про препаратларини гектарига 600 грамм, 250 граммдан қўллаш тўғри бўлади. Шунингдек, семинарда феромон тутқичлардан фойдаланиш борасида ҳам батафсил маълумот бердик.