Нашир қилинган сана: 30.05.2022
Категория: Янгиликлар
Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий Университетининг ахборот-ресурс марказида “22 апрель – Бутунжаҳон Ер куни” муносабати билан Ер ресурслари ва биохилма-хилликни барқарор бошқариш – “SERBEMA-2022” xалқаро илмий конференциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Конференцияни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Иномжон Маджидов, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(FAO)нинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров, “TUPROQSIFATTAHLIL” DUK Бош директори, PhD Одил Жабборов ҳамда «Ifoda Agro Kimyo Himoya» МЧЖ ҚК Бош директори Қодирхон Мирзамаҳмудовлар ўз кириш сўзлари билан очиб беришди.