Тошкент вилоятида томчилатиб суғоришга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Нашир қилинган сана: 20.02.2021

Категория: Янгиликлар

Тошкент вилоятида томчилатиб суғоришга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ерларни суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов, ҳоким ўринбосарлари, пахтачилик туман ҳокимларидан иборат махсус гуруҳ ҳудуд масъуллари билан биргаликда сувни тежовчи замонавий технологияларни кўздан кечиришди.

Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Узоқов ҳам нутқ сўзлади. Тадбирга ташриф буюрган фермер хўжалик раҳбарлари ўз ғўза майдонларида томчилатиб суғориш жараёнида ишлатадиган техник ускуналар ва томчилатиб суғориш орқали экинга бериладиган минерал ўғит ва биостимуляторлари билан иштирок этишди.

Мазкур семинарда “IFODA” компанияси ҳам ўзининг “IFODA DRIP” бренди остида ишлаб чиқарилаётган томчилатиб суғориш тизими технологиялари ҳамда минерал ўғитлари билан иштирок этди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: