“IFODA” КОМПАНИЯСИ ПРЕПАРАТЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ КЎЗЛАГАНЛАР

Нашир қилинган сана: 24.02.2021

Категория: Янгиликлар

“IFODA” КОМПАНИЯСИ ПРЕПАРАТЛАРИДАН ЮҚОРИ ҲОСИЛ КЎЗЛАГАНЛАР

Деҳқонлар билан мунтазам ишлаш борасида сурхондарёлик агрономлар етакчиликни қўлдан бермай келишмоқда. Улар эришган ижобий натижалар “IFODA” компаниясининг бошқа вилоятларидаги агрономлари учун ҳам яхшигина ўрнак бўлажак. Хусусан, куни кеча Гулсора Холбоева бошчилигидаги агрономлар гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида бўлиб, буғдой ҳамда пахта етиштиришга мўлжалланган “Голд Имронбек” фермер хўжалиги дала майдонини кўздан кечиришди.

18 гектар ерга ғалла, 15 гектар ерга ғўзаа кўчатини эккан мазкур фермер хўжалиги 2-3 йилдан буён “IFODA” компанияси маҳсулотларидан фойдаланиб келади. 10 февралда экин униб чиққанидан сўнг IFO PZN ҳамда Anka Super препаратларини сепишни тавсия қилгандик. Ҳозирги кунда экин ҳолати жудаям яхши. 8-10 тагача туплаган. Вазиятни ўрганиб март ойида бегона ўтига Энтостар плюс, бошоқли ўтига Энтопик, занг касаллигига Топ кроп препаратларини қўллашни тавсия қилдик. Агар кўрсатмаларга тўлиқ риоя этилса, кутилганидек, гектарига 70-80 центнердан ҳосил олиш мумкин, – дейди агроном Гулсора Холбоева экинлар ҳолати ҳақида.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: