ЭКС-ЧЕЙНДЖ

Хусусиятлар

Сувни мўътадиллаштирувчи препарат

Таъриф

Таркиби: Кондиционерлаштирувчи агентлар,кўпиклашга қарши моддалар ва қўшимча компонентлардан иборат эрувчан концентрат. 

Сарф меъёри ва қўллаш тартиби:
Препарат қўлланилаётган умумий сув миқдорининг 0,1-0,25 фоизи (100 л сувга а) 100 мл, б) 150 мл, в) 200 мл, г) 250 мл) миқдоридаги концентрацияларда қўлланилади. Буни қўллаш учун сувнинг қаттиқлик ва ишқорийлик даражалари махсус асбобда ўлчаб олинади. Агар сувнинг қаттиқлиги ва ишқорийлигини ўлчаш мумкин бўлмаган ҳолатларда қўлланадиган сув умумий миқдорининг 0,25% миқдорида препарат қўлланилади. Препаратни қўллашда бакнинг 80-90% и сувга тўлдирилади ва аралаштиргич ишга туширилади. Аралаштиргич ишлаб турган вақтда бакка препаратнинг аниқ миқдори қўшилади ва аралаштириш давом эттирилади. Сўнгра қўлланиши кўзда тутилган пестицид ва ўғитларнинг аниқ миқдори қўшилиб, аралаштириш давом эттирилади ҳамда бакнинг қолган қисми сувга тўлдирилади.
Ушбу препарат қишлоқ ҳўжалигида қаттиқ сувларни юмшатиш ва сувлардаги юқори ишқорийликни пасайтириш учун қўлланилади. Бундай турдаги препаратлар амалиётда сув кондиционери деб аталади. Х-CHANGE - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларнинг ишчи эритмаларини тайёрлашда қўлланилади.