Ушбу препарат экинларни экиш режалаштирилган майдонларда бир ва кўп йиллик бошоқли ҳамда икки паллали бегона ўтларга қарши курашда уларнинг фаол ўсув даврида қўлланиладиган гербицид. Боғлар ва узумзорлар, ноқишлоқ хўжалик ерларини бегона ўтлардан тозалаш учун ҳам юқори самара беради.
Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби
Ушбу препарат бегона ўтларнинг фаол ўсув даврида гектарига 4,0-5,0 литр ҳисобида мавсумда икки-уч маротаба қўлланилади.