Бўлим: Зараркунандалар
беда ва ғўза - қандаласи мева, дон, дукакли ва полиз экинларини айниқса беда, лавлаги, маккажўхори ва тамакини, ғўза, қовоқ, картошка ва бошқа ўсимликларни зарарлайди. Ўтказилган тадқиқотлар қандала билан зарарланган ғўзада шона, гул, ғунча ва кўсакларни тўкилиб кетиши ва баргларни сарғайиб, қуриб қолишини кўрсатди.
Қандалалар билан ғўзани зарарланиши, ўсимликда нафас олиш интенсивлигининг ва оксидловчи ферментлар фаоллигининг камайишига, хосилни сезиларли йўқолишига ва сифатининг ёмонлашувига, ёш ҳосил элементларининг тукилиши ва уруғнинг яроқсизланишига олиб келади.
Ўсимликхўр қандалалар ва уларнинг личинкаси:
1. Беда қандаласи. 2. Дала қандаси. 3. Ғўза қандаласи
Кузатишлар шуни кўрсатдики, қандалалар билан зарарланган ғўзапояларни катта миқдори қуриб қолган, аммо тўкилмаган шона, гул ва ёш кўсакларни бўлиши билан фарқланиб туради. Шона, гул тугунча ва кўсакларни зарарланган жойида ғўза шарбатининг сариқ томчиси пайдо бўлади, кейинчалик улар ҳавода қурийди ва қорайиб қолади. Хосил элементларини зарарланган жойларида қора доғлар пайдо бўлади. Доғлар атрофидаги бир неча санчишлар хисобига улар катталашади ва бошқача тус олади. Кўсак деформацияга учрайди, баъзан муддатидан олдин очилади. Бу холат пахта толаси ва уруғнинг сифатига салбий таъсир этади. Вақт ўтиши билан бир қанча санчишлар таъсирида нотуғри ривожланаётган тўқиманинг устки қисми дарс кетади ва ёриқ пайдо булади. Ёрикдан йирик хужайралардан ташкил топган ярим суюқ кўсак шираси - камед оқиб чиқади. Бундай кусакларни ички қисми ўзгаради, тола ва уруғ бузилади ва камед билан ёпишган кунғир моддага айланади. Мабодо ҳосил тугунчалари шикастланган булса улар ривожланмайди ва қуриб қолади. Қандала ғўзани ёппасига зарарлаганда пахта ҳосилини 40-50 % айрим ҳолатларда 70-80% гача йўқотилишига сабаб бўлади.Қандалалар миқдорини уларнинг дастлабки купайиш жойларида камайтириш хамда зараркунандаларни бошқа экинларда кўчишини олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни амалга ошириш ўта муҳим:
- шувоқ, ялпиз, сув қалампирига дала қандаласи сентябр-октябрда кўчиб ўтиши ва у ерда охирги авлоди ривожланиши ва қишлашга кетишини инобатга олиб бундай бегона ўтларни кузда ўриб ташлаш;
- бахорда, апрелнинг 2-ярмида бегона ўтлар (сурепка, жағ-жағ, отқулоқ)ни йуқотиш, бу давр дала қандалалари хуш курган бегона ўтларга ялпи тухум қуйиш муддатларига тўғри келади ва зараркунанда кўпайиши олди олинади;
- бегона ўтлар (жаг-жаг, сурепка, шура, шовул) ни ғўза экини орасидан мунтазам равишда йуқотиб бориш, айниқса ғўза шоналаш даврида бу тадбир ўта мухимдир, чунки бу даврда дала қандаласининг тухум қўйиши қисман юқорида кўрсатилган бегона ўтларда кузатилади;
- ғўзани муддатидан олдин айниқса биринчи суғоришда хамда тупроқнинг меъёрдан ортиқ намланишига йул куймаслик зарур чунки бу хол дала қандаласининг ғўза экинига ўтишининг асосий сабабларидан бири хисобланади;
- минерал уғитлар билан озиқлантириш, айниқса фосфор-калийли уғитлар, ғўзани қандалалар билан шикастланиш даражасини бирмунча камайтиради;
Кундузги соатларда қандалаларнинг вояга етган зотлари жуда фаол хаёт кечиради ва экинларга ишлов беришда ер агрегатлардан фойдаланиш уларни чўчитиб юбориши ва улар бошка майдонларга тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Қандалалар фақат эрта тонгдаги вақтларда суст бўлади, шунинг учун кимёвий препаратларни куллаш эрта тонгда амалга оширилиши лозим.
Беда қандаласига қарши кимёвий препаратлардан Далате плюс (0.25 л/га), Энтолучо (0.3 л/га), Энтометрин (0.3 л/га), Би-58 (0.5-1 л/га), Энтоспилан (0.3 кг/га), Делтасис (0.2-0.6 л/га), Агрофос-Д (1,0-1,5 л) ва Агрофос экстра (0,5 -1,0 л/га) миқдорда қўлланганда яхши самара беради.