Бўлим: Бегона ўтлар
Қўға ва лох - илдизпояли кўп йиллик ўсимликлар суғориш системалари, ташлама яхоб суви чиқиб кетадиган ариқлар, зовурлар ва биринчи йил ўзлаштирилган паст қирғоқларда, шоли майсалари сийрак чиқган полларда кўп ўсади. Қўға поясининг бўйи 2 м гача етади, лохники эса бундан бироз пастроқ. Қўға баргининг эни 2 см, лохники 0,5-1 см келади. Қўғанинг уруғи шамолда осон тарқалади, тупроқдаги ҳаётчанлиги 4 йил. Май ойида сув харорати 20 даражага яқинлашганда уруғи униб чикади. Биринчи йили майсалар 10-12 та барг ва йўғон илдизпоялар чиқаради, улардан поя ва барг униб чикади. Иккинчи ва учинчи йили эса гуллайдиган ер устки қисмлари пайдо бўлади. Қўға май ойида гуллайди, уруғи август ойида пишади.