Бўлим: Зараркунандалар
Шарқ мева қурти - шафтоли, олма, нок, ўрик, олхўри, беҳи, дўлана мева ва ёш новдаларини, гилос ва бодомнинг ёш новдаларини зарарлайди. Қарши кураш ишлари амалга оширилмаса, ҳосилни 80-90 фоизгача нобуд қилади. Капалаги қанотини ёзганда 12-15 мм катталикда, олд қаноти тўқ қўнғир, орқа қаноти жигаррангсимон – кулранг, тухуми 0,6-0,8 мм катталикда япалоқ, оч сариқ рангда. Қуртининг узунлиги 12-15 мм, қизилрангда. Бир мавсумда 5-7 та авлод беради. Урғочиси барг юзаси ва меваларга 1 донадан, ҳаёти давомида 60-80 тагача тухум қўяди. Тухумдан чиққан қуртлари мева ва ёш новдаларни ўсув нуқталарини кемириб, зарар етказади. Зарарланган новдалар ёрилиб, қуриб қолади. Шарқ мева қурти меванинг эт қисмини зарарлайди, натижада мева ириб кетади. Зараркунанданинг катта ёшдаги қуртлари қалин пилла ичида пўстлоқ остида, ёриқларда, ўсимлик қолдиқлари остида ва тупроқда қишлайди.