БУЛОҚБОШИЛИК ЁШ ДEҲҚОНЛАР ЕР БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Нашир қилинган сана: 23.02.2021

Категория: Янгиликлар

БУЛОҚБОШИЛИК ЁШ ДEҲҚОНЛАР ЕР БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да юрт келажаги бўлмиш ўғил-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига чуқур эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб боришни истаган ёшларга ер ажратилиши уларнинг истиқболдаги режаларига қанот бағишлаши бор гап.

Жумладан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида қатор ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. 20 февраль куни вилоят ҳокими Булоқбоши туманида бўлиб, 400 дан зиёд ёшлар, туман ҳокимлиги мутасаддилари, фермер хўжаликлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.

Шу муносабат билан Булоқбоши туманидаги ер сўраб мурожаат қилган 30 нафар ёшлар 20 сотихдан ер билан таъминланди. Ва бу билан тумандаги ер билан таъминланган ёшлар сони 323 нафарга етди.

Булоқбоши туманидаги “Муқаддам” фермер хўжалигининг дала шийпонида ташкил этилган мазкур тадбирда “IFODA” компанияси ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Агрономлар Муҳаммадсултон Атаханов ҳамда Музаффар Тоштемировлар ёш деҳқонларга экинларга кимёвий ишлов бериш ҳамда препаратларимиздан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтдилар.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: