Нашир қилинган сана: 30.06.2020
Категория: Янгиликлар
Июнь ойининг 20 санасидан июль ойининг 10 санасигача ғўзанинг ашаддий кушандаларидан бири бўлган кўсак қурти (ғўза тунлами) ғўзага жиддий хавф туғдирадиган давр ҳисобланади. Шу вақт мобайнида бу зараркунандага қарши курашилмаса, ҳосилни 50-60 фоизгача йўқотиш ҳеч гап эмас.
Ғўза тунлами 200-300 донагача тухум қўяди. Тухумлар 7-8 кун оралиғида личинкага айланади ва шу даврдаёқ ғўзага зарар беришни бошлайди. Дасталаб шонага, сўнгра пастроққа тушиб кичик кўсакларга ва бора-бора катта кўсакларга ҳам зиён келтиради, еб қуритади, бу ўлгур. Одатда бу зарарли ҳашарот қиш фаслида ерга кириб жон сақлайди. Қишнинг ўз вақтида ва совуқ келиши, ернинг музлаши эса кўсак қуртининг қирилиб кетишига сабаб бўлади. Аксига олиб денг, бу йил қиш ҳам кўнгилдагидек келмади. Шунинг учун бу “ноинсофлар”га қарши ўз вақтида ва самарали курашмаса бўлмайди.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўртасарой Агроинвест” фермер хўжалигида мана шундай кураш аллақачон бошлаб юборилган. Бу курашда ҳозирча фермернинг қўли баланд келмоқда. Сабаби хўжалик раҳбари Абдулла Тошхўжаев Ифода компанияси билан ҳамкорликда унинг феромон-тутқичларини қўллашмоқда.
Фермер ҳақида қисқача. Абдулла ака олим агроном. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 43 йиллик тажрибага эга инсон. Оддий табелчиликдан Фермерлар кенгаши раисигача бўлган йўлни босиб ўтган. Унинг қарамоғида 158 гектар ер бор. Унинг 92 гектари пахта, қолгани эса ғалла. “Ўртасарой Агроинвест” фермер хўжалиги 2002 йилда ташкил этилган. 2005 йилдан бери “Ифода” билан ҳамкорлик қилиб келади.
– Айни пайтда бундай зараркунандаларнинг 3 даври бошланган. Бу энг хавфли давр, – дейди А. Тошхўжаев. – Шу боис бунга қарши феромон-тутқичларни қўйганмиз. Тан оламан, авваллари бошқа феромонлардан фойдаланган, “Ифода” феромонларига унчалик ишонмаганман. Ўтган йили синов тариқасида 2 та худди шундай тутқичлардан фойдаланганмиз. Натижа эса бизни ҳайрон қолдирди: кунига 15-17 тагача ғўза тунламини ушлаб берди. Ҳозир ҳам мана шу феромонларни қўйганимизга 3 кун бўлган бўлса, кўришингиз мумкин 30-40 та зараркунанданинг “бошини ебди”.
Фермернинг ушбу майдонида 14 дона тузоқлар қўйилган. Бу тузоқлар ҳар 3-4 кунда алмашлаб туриш тавсия этилади. Шунингдек, кўсак қурти ёппасига тарқалиб кетишини ҳисобга олсак, самарали курашиш учун кимёвий ишлов ўтказиш ҳам маслаҳат берилади.
– Кўсак қуртига қарши бир нечта препаратларни тавсия этамиз, – дейди Ифода компаниясининг Тошкент вилояти бўйича савдо менежери Дилмурод Сафаров. – Бунинг учун ENTOVANT PRO гектарига 250-300 граммдан, PROTEKT 400-500 граммдан ENDOKSAMIKTIN гектарига 500-600 граммдан қўллаш керак бўлади.
“Ўртасарой Агроинвест” фермер хўжалиги раҳбари феромон-тутқичлардан фойдаланаётгани учун кимёвий ишлов ҳозирча шарт эмаслигини айтади. Бироқ деҳқон натижа билан жавоб берар экан, мана шундай кушандаларга қарши керакли чораларни ўз вақтида қўллаш лозим.
Маълумотларга кўра, 2020 йилда ғўза тунлами Республика бўйича 384,3 минг гектар майдонга тарқалиб, кимёвий ишлов ўтказиладиган майдон такрор ишлаш ҳисобига 988,9 минг гектарда ўтказилиши башорат қилинмоқда.
Маслаҳат маркази 78 147-05-00
Бизни кузатишда давом этинг!
👉@ifodapaxtagalla
👉@bogdorchilikifoda
👉@issiqxonaifoda