“IFODA” БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛУВЧИ ФЕРМЕР “ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ” УНВОНИГА ЛОЙИҚ КЎРИЛДИ!

Нашир қилинган сана: 26.08.2021

Категория: Янгиликлар

“IFODA” БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛУВЧИ ФЕРМЕР “ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ” УНВОНИГА ЛОЙИҚ КЎРИЛДИ!

Бухоро вилоятидаги “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги бошлиғи Муҳаммад Аҳмедов куни кеча президентимиз томонидан “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланди. Қувонарлиси шундаки, ушбу фермер бир неча йилдан буён “Ifoda” билан ҳамкорлик қилиб келади. Шундай экан, бу қисман компаниянинг ютуғи ҳамдир.  

Дарҳақиқат, инсон бу дунёда ҳалол меҳнати, пешона тери билан қадр топади. Бухоро вилоятида ҳалол меҳнати эвазига эл олдида обрў топган, маҳалладошлари орасида ҳурмат қозонган Муҳаммад Аҳмедов 40 йилдан ортиқ деҳқончилик билан шуғулланиб келмоқда.

Муҳаммад ака ерни жуда севади. Шунданми сира чарчоқ нималигини билмайди. Бир куни йўқки, далага чиқиб ишламаган, ҳосилини кўздан кечирмаган бўлса. Кўп йиллардан бери астойдил хизмат қилиб, халқимизга ғалла, пахта етиштириб, эл дастурхонининг тўкин бўлишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Албатта фермернинг бундай камтарона хизматлари мукофотсиз қолгани йўқ. 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони билан тақдирланди. Ундан аввал эса, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Шуҳрат” медали билан ҳам мукофотланган. Мана бугун эса янада юксак мукофот соҳибига айланди. 

“Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлгани боис, деҳқончиликдан ташқари асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик билан ҳам шуғулланиб келади.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: