Нашир қилинган сана: 24.12.2020
Категория: Янгиликлар
Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда Ифода компанияси ва у ишлаб чиқараётган маҳсулотларга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Айниқса, хорижий компаниялар, йирик инвесторлар компания истиқболига ишонч билдириб, икки томонлама ўзаро манфаатли бўлган ҳамкорлик шартномаларини имзолашмоқда.
Шу қаторда Туркиянинг “CGC TARIM GIDA VE GIDA TAKVIYELERI KIMYA DIŞ TICARET A.Ş” фирмаси ҳам “Ифода” маҳсулотларига қизиқиш билдирди. Мазкур турк фирмаси билан ҳозирча 15 турдаги ўғитларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди. Келишув шартларига кўра, ушбу маҳсулотлар Туркия давлати қишлоқ хўжалигида ўзини оқласа, келгусида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Албатта, хориждан бозор топишнинг ўзи бўлмайди. Тинимсиз изланиш, сифат ва самара йўлидан бораётган Ифода компанияси бунинг уддасидан чиқмоқда. Компаниянинг маҳсулотлар сифати, ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларга тўла жавоб бериши, замонавий маркетинг ва менежмент бу борада асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда десак, асло муболаға эмас.