ИФОДА - СИНАЛГАН ҲАМКОР

Нашир қилинган сана: 25.06.2020

Категория: Янгиликлар

ИФОДА - СИНАЛГАН ҲАМКОР

Бу йилги ноқулай об-ҳаво шароити бухоролик миришкорларга ҳам қийинчилик туғдирмай қолмади. Бироқ шунга қармай, омилкорлик, тадбиркорлик ва агротехник ишловларни тўғри олиб бориш эвазига ғўза нишоналари анча яхши ривожланган. Ҳар холда вилоятнинг Жондор туманидаги “Нурилло Убайдулло” фермер хўжалигига қарашли пахта далаларидаги ғўзаларни кўргандаги хулосамиз шундай. Хўжалик раҳбари Толмас Файзуллаевнинг таъкидлашича, бу йил об-ҳаво ноқулай келганлиги сабаб 2-3 марта кўпроқ ишлов ўтказишга тўғри келган. Ифода компаниясининг агроном мутахассислари билан маслаҳатлашиб, ўсимликни дуркун ривожланиши учун зарур кимёвий воситаларни бериб борган. 

– Шукрки, ғўзамизнинг ҳозирги ҳолати анча яхши, – дейди Т. Файзуллаев. – Агроном Жамшид аканинг берган тавсияларига амал қилиб, керакли кимёвий воситаларни ўз вақтида қўллаш орқали шу натижага эришиб турибмиз. “Ифода” билан бир йил ишлаган деҳқон албатта бу компания билан ҳамкорлик қилиш истаги туғилади. Чунки юқори ҳосил, яхши даромад олиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз?! 

Бухоронинг иқлим шароити бироз қуруқ ва иссиқ. Экинга яхшилаб қарамаса, агротехникани тўғри олиб бормаса, бирор нарсага эришиш қийин. Меҳнат эса, булар ичида энг асосий омил. “Ҳа энди, меҳнат билан ер кўкаради-да. Биз буни яхши биламиз, шунинг учун меҳнатдан қочиш йўқ” дейди фермер, камтарона. Куннинг айни иссиғида ҳам далада иш қизғин бораётганига гувоҳ бўлдик. Маҳалланинг бир нечта аёллари бу ерда чопиқ ишларини олиб бормоқда экан. Улардан бирини суҳбатга тортамиз.

–  Бу фермер хўжалигида 4-5 йилдан бери мавсумий ишлаб келаман, – дейди ишчи аёл Зебо Тешаева. – Ҳосилни ҳар йили яхши олади. Мана шу ҳосилларда бизнинг ҳам оз бўлсада, ҳиссамиз қўшилаётганидан ҳурсандмиз. Ҳеч бўлмаса шу орқали давлатимизга фойдамиз тегаяпти-ку, тўғрими?! Шундай экан кетмон кўтаришдан асло уялмаймиз, меҳнат қилишдан чарчамаймиз. 

Зебо опанинг бу самимий сўзлари келгусида далаларда меҳнат қилаётган мана шундай аёл-қизларимиз учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқишга чорлаши табиий.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: