“Ifoda drip” суғориш тизими боғдорчиликда қандай қўлланилади?

Нашир қилинган сана: 12.05.2021

Категория: Янгиликлар

“Ifoda drip” суғориш тизими боғдорчиликда қандай қўлланилади?

Боғдорчилик, дала экинлари гуруҳидан тубдан фарқ қилади. Далани суғориш анча осон. Тез ўрганиш мумкин. Деҳқонларимизнинг ўзлари ҳам уддалай олишади. Лекин боғдорчиликда томчилатиб суғориш тизимларини қўллаш бирмунча қийинчилик туғдиради.

Жумладан, токзор ёки олма боғларини оладиган бўлсак, иккаласини суғоришда жуда катта фарқ бор. Чунки биз дастлаб уларнинг илдиз тузилишини билмоғимиз лозим. Қаерда, қандай илдиз отади, бу илдизларнинг нимага эҳтиёжи бор? Бу саволларнинг жавобини билгач, шунга кўра ўғитлаб, суғоришимиз лозим.
Масалан, узумни олайлик. Узумда биргина йўлак орқали, оз сув сарфлаб суғориш мумкин. Нима учун? Чунки узум кам сувни яхши кўради. 2 марта суғориш билан тугатса бўлади. Олма эса, шохловчи, узоқ умр кўрувчи дарахт бўлганлиги учун битта йўлак тортишимиз фойда бермайди. Камида иккита йўлак тортиш лозим: ҳам ўнг, ҳам чап тарафдан. Ҳар йили улар орасидаги масофани катталаштириш керак. Чунки дарахт катталашгани сари ўз гавдасини мустаҳкам тута олиши учун илдизлари ҳар ёнга кенг ёйилиб кетади.

Ўсимликка берадиган сувимиз нозикилдиз деб аталувчи 3 та нуқтага йўналиши лозим. Дарахт минерални ҳам, сувни ҳам шу нуқталардан олади. Бу ерда бизнинг мақсадимиз ўғит ва сувни керакли вақтда, тўғри шаклда бера олиш, ўсимликни стресс ҳолатига солмасликдир. Мен баъзи ерларда анор боғларини кўрдим. Бу боғлардаги энг катта муаммо – меваларнинг ёрилиши. Мевалар ёрилиши туфайли 1 йиллик меҳнат бекор кетяпти. Ҳосил олинмаганлиги учун фойда ҳам йўқ. Бунинг 2 та сабаби бор. Ёки кўп сув бериш, ёки кам сув бериш меванинг ёрилишига олиб келади.

Аҳмет Сунар,
“Ifoda drip” томчилатиб суғориш тизими бўйича мутахассис

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: