Нашир қилинган сана: 18.02.2021
Категория: Янгиликлар
Аслида, қишлоқ хўжалиги соҳасида осон ва енгил йилнинг ўзи бўлмайди. Табиат инжиқликлари, сув ресурсларининг чеклангани, турли ҳашарот ва зараркунандалар билан курашиш ҳар бир деҳқондан катта азму шижоат, миришкорлик ва тажриба талаб этади.
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Surxon Kapital Classic” МЧЖга қарашли ғаллачиликка ихтисослашган кластер ҳам мана шундай оғир даврни бошдан ўтказди. Бироқ 9500 гектар ғалла майдонига эга мазкур кластер пандемия шароитидан фойда билан чиққанлардан. Бу борада унга “IFODA” компаниясининг минерал ўғитлари, ўсимликларни ҳимояловчи воситалари яқиндан ёрдам берди.
Кластер бош агрономи Ибод Халилов ҳамда “IFODA” компанияси агрономи Шавкатжон Аллаев ҳар 2-3 кунда далалар бўйлаб қадамба-қадам юриб, ғалланинг ўсишини назорат қиладилар. Компания мутахассиси кластер агрономига эндигина униб чиққан ғалла баргини озиқлантириш учун бир гектар ерга “IFO PZN” ўғитидан 2 литр, “ANKA SUPER” ўғитидан эса 1 литр қўшиб ишлов беришни тавсия этди. Бу ҳақда “IFODA” компаниясининг Сурхондарё вилоятидаги агрономи Шавкатжон Аллаев шундай дейди:
– Гарчи кластер ташкил топганига эндигина бир йил тўлган бўлса-да, ғалласининг сифати ва ҳосилдорлигини таъминлаш учун бизга тўлиқ ишонч билдирди. Чунки кластер таркибидаги фермер хўжаликлари билан йиллар давомида бирга ишлаб келганмиз. Улар “IFODA” маҳсулотларининг фойдаси ҳақида жуда яхши билишади. Фермер хўжаликлари озуқавий ўғитларимиз “IFO PZN”, “ANKA SUPER”, “IFO UAN 32”, “Potex”, “ВЛ 77”, “HOSIL”ни ишлатиб кўриб, фойдасини билишгач, маҳсулотларимизга нисбатан ишончлари янаям ошди. Биз ҳамкорлик билангина чекланиб қолмасдан, уларнинг даромадларига яна даромад қўшилиши учун компаниямиз агрономлари билан маслаҳатлашган ҳолда янги озуқавий ўғитларимиз ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларимизни тавсия этиб борамиз.
Бугунги мураккаб ва қалтис давр дунё миқёсида аграр соҳанинг ҳал қилувчи ўрни ҳамда аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатиб берди. Мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, соҳага илғор ёндашувларни жорий этиш масаласини ортга сурмаган маъқул.