МЕҲНАТИ ОРТИДАН ҚАДР ТОПГАНЛАР

Нашир қилинган сана: 29.06.2020

Категория: Янгиликлар

МЕҲНАТИ ОРТИДАН ҚАДР ТОПГАНЛАР

МЕҲНАТИ ОРТИДАН ҚАДР ТОПГАНЛАР

Agromedia UZJune 29, 2020

Халқимиз орасида ажойиб бир нақл бор: “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик”. Ҳа, инсон бу дунёда ҳалол меҳнати, пешона тери билан қадр топади. Оиласи тинч, турмуши фаровон бўлади. Бухоро вилоятида худди мана шундай намунали бир инсон бор. Бу инсон ҳаётнинг пасту баландидан ўтган, анча мунча ачиқ-чучугини тотган, ҳалол меҳнати эвазига эл олдида обрў топган, маҳалладошлари орасида ҳурмат қозонган фермер. 40 йилдан ортиқ деҳқончилик билан шуғулланиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида катта тажрибага эга бу инсон Муҳаммад Аҳмедов, “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги раҳбари.

Чиндан ҳам Муҳаммад ака ерни жуда севади. Шунданми сира чарчоқ нималигини билмайди. Бир куни йўқки, далага чиқиб ишламаган, ҳосилини кўздан кечирмаган бўлса. Кўп йиллардан бери астойдил хизмат қилиб, халқимизга ғалла, пахта етиштириб, эл дастурхонининг тўкин бўлишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Албатта фермернинг бундай камтарона хизматлари мукофотсиз қолгани йўқ. 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони билан тақдирланди. Ундан аввал эса, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Шуҳрат” медали билан ҳам мукофотланган. 

–  Ҳаётий тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, ҳалол меҳнат қилган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди, – дейди хўжалик раҳбари М. Аҳмедов. – Фермер хўжалигимизга қарашли 212 гектар ер бор. Шундан 85 гектарига ғалла, 112 гектарига эса пахта экканмиз. Қолган далаларимизда бошқа экинларни етиштирамиз. Ҳосилимиз шукр, ёмон эмас. Пахтадан ўртача 40-50, ғалладан 60-70 центнер олиб келяпмиз. Бу натижаларни янада ошириш ниятимиз бор.

Хўжалик раҳбари ҳосилни кўпайтириш мақсадида Ифода компанияси билан ҳамкорликни бошлаб юборган. Тўғрисини айтсак, Муҳаммад ака шу пайтгача Ифода маҳсулотларига ишонмаган. Агрономларнинг бир неча бор таклифига қарамай, ҳамкорлик қилишдан бош тортган. Сабабини сўрасак, кўп йиллик тажрибага эга инсон ўзи синаб кўрмагунича бирор кишининг гапига ёки реклама ва баннерларга ишонмаслигини айтади.

– Токи ўзим синаб кўрмагунча, ҳар хил реклама ва одамларнинг гапига ишонмайман. Нима қилай, табиатим шунақа, – дейди фермер. – Ифода агрономлари мени ишонтириши қийин бўлган. Кейин “бир марта синаб кўрайчи, мендан нима кетти” дея синаб кўришга қарор қилдим. Буғдойга сал кечикиб бўлсада, 4 марта ишлов бердик. Албатта натижалар ёмон бўлмади. Хулосам шуки, Бухоро вилояти иқлими, тупроғи ва об-ҳаво шароитини инобатга олиб минерал ўғитлар билан биргаликда Ифода маҳсулотларини ишлатсак, сифатли ва юқори ҳосил олиш мумкин экан. Камида 10 центнер қўшимча ҳосил олса бўлади. Бу ҳам қўшимча даромад-да, тўғрими? Биз ҳали бу йил тўлиқ ишлай олмадик. Келаси йили экишдан то етиштиришгача “Ифода” билан ҳамкорлик қилишни мақсад қилдим. Ишонаманки, натижа биз кутгандан ҳам аъло бўлади.  

“Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлгани боис, деҳқончиликдан ташқари асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик тармоқлари билан ҳам шуғулланиб келмоқда.

Ма

Маслаҳат маркази 78 147-05-00

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: