БАҲОР ОЙЛАРИДА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ПАРВАРИШИ

Нашир қилинган сана: 20.02.2021

Категория: Янгиликлар

БАҲОР ОЙЛАРИДА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ПАРВАРИШИ

Тошкент вилояти, Зангиота туманида “IFODA” компаниясининг Боғдорчилик бўйича тажрибали агрономи Дилшод Жўраев, етакчи агрономи Икромжон Жўраев ҳамда Тошкент вилояти бўйича агроном Ҳамро Отажоновлар томонидан баҳоролди мавсумда мевали дарахтларни қирқиш бўйича боғбонлар учун кўргазмали семинар ташкил этилди.

Унда мевали дарахтларни турларига қараб қирқиш жараёнлари кўрсатиб берилди. Агрономлар тавсиясига кўра, данаги бор мевали дарахтларни эрта баҳорда қирққан мақсадга мувофиқ. Уруғли мевали дарахтларни эса куз-қиш мавсумида ҳам қирқса бўлади. Айрим мевали дарахтлар чанқатиб суғорилганда ёки данакли мевали дарахтлар куз пайти қирқиб қўйилганида танасидан елимсимон модда ажралиб чиқади. Бунинг олдини олиш ва ушбу касалликни даволаш учун таркибида миснинг хлорли оксиди бўлган “Entoxlorok” суспензияси дарахтга чўмилтириб сепилади. Шунингдек, мевали дарахтларга ишлов беришда “Entoxlorok Plyus”, ёки “BORDO” препаратлари ҳам қўлланилади.

Баҳорда дарахт куртаклари уйғонмасдан олдин касалликларга қарши таркибида мис сақловчи препаратлар сепиш тавсия қилинади. Мевали дарахтлар гуллаб, гулларини 80 фоиз тўкканидан кейин эса зараркунандаларга қарши ишлов ўтказилади. Шунингдек, мевалари пишиб етилгунга қадар ҳар 15-20 кунда профилактик чора-тадбирлар ўтказиб борилади.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: