Нашир қилинган сана: 02.07.2020
Категория: Янгиликлар
Юртимизнинг жанубий ўлкаси Сурхондарё воҳасида экин етиштириш бошқа ҳудудларга нисбатан бироз мураккаб. Сабаби бу ўлкада зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларнинг барча турини учратиш мумкин. Шунинг учун сурхонлик фермер ва деҳқонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётганда доимий ҳушёр ва огоҳ бўлишади.
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Шашмоҳкашоб Агросаноат” фермер хўжалигига қарашли мазкур 20 гектарли интенсив боғ 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ердаги олма кўчатлари Туркия давлатидан келтириб экилган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу боғни яратиш, кўчатларни ўстириш ва уларни касаллик, зарарли омиллардан ҳимоя қилишнинг ўзи бўлмаган. Боғ ташкил топгандан буён барча ишларда иштирок этган, агротехник тадбирларда фаол қатнашган хўжалик агрономи Аслиддин Давлатовнинг сўзларига кўра, “Ифода” билан ҳамкорлик унга катта ёрдам бермоқда.
– Ифода компанияси билан анча йиллардан буён бирга ишлаб келамиз. Дарахтларни озиқлантиришда, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишда, айниқса, бегона ўтларни йўқ қилишдаги ҳамкорликдаги ҳаракатимиз жуда самарали бўлмоқда, – дейди А. Давлатов. – Боғбонлар яхши билишади, эрта баҳорда боғларда дарахтлар гуллагандан сўнг бактериал куйиш касаллиги кенг тарқалади. Бунинг вақтида олдини олмасангиз, дарахт қуриб қолиш эҳтимоли бор. Бунга қарши “Ифода” мутахассислари IFO MIS ULTRA, FOSETAL, ZEROKS каби препаратларни тавсия этишди, шуларни қўлладик. Шукр, ҳосилимиз ёмон эмас. Муҳими меваларимиз сифатли бўлиб етилмоқда.
Боғда бошоқли ва кенг япроқли бегона ўтларга ҳам вақтида курашилган. Уларга қарши ENTOGLIFOS кимёвий воситаси ишлатилган. Касалликларга қарши тиним даврида ENTOXLOROK-85, ENTOXLOROK PLUS препаратлари қўлланилган. Бундан ташқари кемирувчи ва сўрувчи зараркунандаларга қарши AGROFOS-D, AGROFOS EKSTRA, ENTOLUCHO кимёвий воситалари сепилган.
– Олманинг асосий кушандаларидан бири – бу олма қурти. Бунга қарши курашни эрта баҳордан бошлашимиз керак, – дейди етакчи агроном Алишер Маматвалиев. – Кўпчилиик ўйлайдики, олма гуллаб, 50 % гулини тўккандан сўнг олма мевахўрига қарши кимёвий ишлов ўтказиш керак деб. Бу унча самаралимас. Агар биз бу кушандага қарши феромон-тутқичлардан ҳам фойдалансак, натижа яхши бўлади. Бунга илмий ёндошадиган бўлсак ҳам айтиш мумкинки, феромон олма қурти далада пайдо бўлганини аниқлаб беради. 4-5 дона капалак тушгандан сўнг, кимёвий ишловларни ўтказиш лозим. Шундагина зараркунандага қарши самарали курашган бўламиз.
“Шашмоҳкашоб Агросаноат” фермер хўжалигига қарашли олма боғида барча зарарли омилларга қарши ўз вақтида курашилмоқда. Эрта индин олмалар ғарқ пишган маҳал бозорларимиздаги энг олди мевалар айнан шу боғдан етиштирилган бўлса, ажаб эмас.