СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Нашир қилинган сана: 20.02.2021

Категория: Янгиликлар

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманидаги "FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ корхонасининг ер майдонида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимининг қишлок ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бўлими бошлиқлари, пахта тўқимачилик ҳамда ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, вилоятда сув тежовчи технологияларни қурувчи ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Агар мавжуд сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланиши эътиборга олинса, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш долзарб масала эканлиги ойдинлашади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологиялар жорий этилса, ҳосилдорлик кўтарилиши билан бирга, сувни тежаш имконияти ҳам юзага келади.

"FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ томонидан дунёдаги етакчи компаниялардан бири “Netafim” компанияси билан ҳамкорликда автоматик тарзда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмоқда. Лойиҳадаги сув ҳовузи 162х42 метр узунликда бўлиб, 17000 м³ сув сиғимини ўз ичига олади. Ҳовузни сув билан таъминлаш мақсадида 2 та тик қудуқ (скважина) қуриб битказилган. Тежамкор усулдаги бу технология билан 200 гектар экин майдони томчилатиб суғорилади.

Сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича ташкил этилган мазкур семинарда янги технологияларни ўрнатиш борасида йиғилганларга соҳа мутахассислари томонидан тушунтиришлар берилди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: