Нашир қилинган сана: 18.02.2021
Категория: Блог
Ортиқча суғориш ёки оз миқдорда сув бериш, пахтадан кўзланган ҳосил миқдорига салбий таъсир кўрсатади. Экин етиштиришнинг охирги босқичида кўсакларнинг очилиш даражасига қараб сув беришни аста-секин камайтириб бориш талаб қилинади. Масалан, ғўза кўсакларининг 10 фоиз очилганида сув миқдорини ҳам 10 фоиз камайтириб, кўсаклар 25 фоиз очилганида охирги сув бериш амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Кунига 1,5-2 см ўсиб борувчи ўсимлик ҳисобланадиган пахтанинг ҳар ҳафта 10-14 см ўсиши тўғри суғориш амалга оширилгани ва ҳосилдорлик ортганини билдиради. Анъанавий суғориш усулида экинга берилган сув миқдорини ўлчаш, ҳисоблаб бориш имконсиз, томчилатиб суғориш тизимида эса экинга берилаётган сув миқдори дала ичига ўрнатилган станциялар ёрдамида ўлчаниб назорат қилинади ва тартибга солинади. Шу орқали экин бўйи ва шоналар сони орасидаги нисбат талабга мувофиқ тартибда бўлиши таъминланади