Бўлим: Зараркунандалар
Қалқандор қисқичбақа – бу зараркунанда билн шолипоя қаттиқ зарарлаганда шолини батамом нобуд қилади. Кўп ҳолларда ҳосилни 20-30 фоизи, хатто 50 фоизгача камайтириб юборади. Бу зараркунанда шоли майсаларини еб зиён етказишдан кўра, тез ҳаракатланиб шоли илдизларини узиб юбориши билан етказадиган зарари каттароқ бўлади. Бунда зарарланган ўсимлик сув бетига чиқиб қуриб қолади.
Қалқондор қисқичбақанинг буйи 2,5 см, танасининг охирги буғими икки айри шаклда, яшил-кулран, баъзан оч пушти тусда, тухуми юмалоқ шаклда, қўнғир-қизғиш рангли, диаметри 5 мм. Личинкаси (науплиус) буғимлари йўқ, оғиз тешиги ёнида уч жуфт сузиш оёқлари бор. Зараркунанда асосан оқмайдиган ёки секин оқадиган сувда тез кўпаяди. Куннинг иккинчи ярмида жуда фаол харакат қилади. Урғочи қалқондор июн ойи ўрталарида тупроққа 3см чуқурликгача 27 донадан қилиб, жами 77 донадан 110 донагача тухум қуяди.