Нашир қилинган сана: 22.11.2019
Категория: Янгиликлар
Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалида ИФО СЕЕД ва ВЛ-77 препаратларининг экин турларида қўллаш самараси лаборатория шароитида ўрганилмоқда. Бунинг учун махсус тувакларга ўсимлик уруғи дорилаб ва дориланмасдан, яъни, назорат учун экилди. Мутахассисларниг таъкидлашича, улар ўртасидаги илк самара ўсимликнинг ўсиш жараёнида сезилган. Дастлабки 10 кунлик натижаларига кўра, ниҳоллар бўйидаги фарқ 3 см бўлса, 25 кунликда бу рақам 8 смни ташкил этган.
Демак, ИФО СЕЕД билан дориланганда, ўсимлик илдизи бақувват бўлади, ўсиш энергияси ошади, тупланиши яхшиланади. Бу эса қишга чидамли бўлиб кириб, турли касаллик ва бошқа салбий омилларга қарши курашувчанлик қобилиятига эга бўлади. Бундан ташқари буғдой униб чиққандан сўнг озуқага бўлган эҳтиёжи ортади. Лаборатория шароитида буни аниқлаш учун хлорофиллар миқдорини ўлчаб олиш лозим. Хлорофиллар миқдорини аниқлашда бизга ўсимликнинг 10 та намунаси керак бўлади. Тадқиқотлар учун ҳар бир ўсимликнинг учта нуқтасидан анализ олинади. Шундагина натижа аниқ чиқиши мумкин. Дарвоқе, мазкур махсус мослама ҳар бир нуқтадан олинган анализнинг ўртача миқдорини чиқариб беради. Агар умумий кўрсаткич 40 дан паст бўлса, демак ўсимлик озуқага талабчан бўлади.