НАМАНГАНЛИК МИРИШКОРЛАР: “БУ МАВСУМДА 100 ЦЕНТНЕРДАН ҲОСИЛ ОЛИШНИ КЎЗЛАГАНМИЗ”

Нашир қилинган сана: 15.06.2020

Категория: Янгиликлар

НАМАНГАНЛИК МИРИШКОРЛАР: “БУ МАВСУМДА 100 ЦЕНТНЕРДАН ҲОСИЛ ОЛИШНИ КЎЗЛАГАНМИЗ”

“Деҳқон ишлаб дон сочар, эл-юртига нон сочар” дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, шундай. Юртимиздаги миришкорлар айни кунларда мана шу сочилган донни йиғиб олиш пайидалар. Қилган меҳнати, тадбиркорлиги, омилкорлигига қараб кимдир 50 центнер, кимдир эса, 60-70, борингки ана 80 центнерни мўлжал қилиб қўйган. Аммо Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Умрзаков Жаҳонгир” фермер хўжалиги раҳбари Дониёржон Исмоилов бу мавсумда оз эмас, кўп эмас нақ 100 центнер ҳосил олишни чамалаб турибди. Албатта бу рақамни айтиш фақат оғиздагина осон, бироқ бунинг меҳнати, машаққати эса ёлғиз деҳқоннинг ўзига аён. 

Дониёр ака салкам 15 йилдирки, фермерлик билан шуғулланиб келади. Шу вақт мобайнида деҳқончиликнинг барча сир-синоатини пухта ўзлаштирган, унинг қийинчиликлари, оғирликларини яхши тушунадиган инсон. Муболағага йўймасангиз айтамиз, бу каби миришкорларни ернинг ҳақиқий илмдори деб аташ мумкин. Сабабки, ҳар йили пахта дейсизми, ғалла дейсизми, хуллас, ҳосилдорлик учун белгиланган режани ортиғи билан бажариб, эл-юрт хирмонига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ҳозирги унинг ғалла майдонини кўрсангиз, бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўласиз. Ғалла бўйлари етилган, ҳар бир бошоқ бўлиққина, энг муҳими ҳосил серунум. Ҳатто далада бирор бегона ўт бўйлаганини учратмайсиз. Бунинг сабабини фермер қуйидагича изоҳлайди:

–Кўпчилик ҳосилнинг яхши бўлиши об-ҳавога, яъни мавсумнинг қандай келишига боғлиқ дейишади. Тўғри, бу гапда ҳам жон бор, лекин қўл қовуштириб ўтирмасдан тинимсиз меҳнат, ҳаракат қилиш, ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида ва меъёрида олиб бориш, қолаверса, касаллик ҳамда зараркунандаларни вақтида аниқлаб, уларга қарши керакли чораларни кўриш орқали ҳам сифатли ва самарали ҳосилдорликка эришиш мумкин. Албатта бунинг учун тажрибали, малакали агроном мутахассисларга эҳтиёж туғилади. Бу борада Ифода компанияси билан бир неча йиллардан бери ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Мана шу кўриб турган 18 гектарли далада ҳам буғдой экилишидан то пишиб етилгунгача бўлган даврда Ифода билан биргаликда ишлаганмиз.

Фермернинг таъкидлашича, буғдой уруғини ерга қадашдан олдин IFO SEED препарати билан яхшилаб ишлов ишлов ўтказилган. Бу уруғнинг яхши ва тўлиқ униб чиқиши, турли касаллик ҳамда стресс ҳолатларнинг олидини олишда катта ёрдам берган. Шундан сўнг эрта баҳорда озиқлантириш мақсадида IFO PZN, IFO UAN-32 ва ВЛ-77 препаратларини қўллашган. Бундан ташқари бегона ўтларга қарши ENTOSTAR, ENTOPIK кимёвий воситаларидан фойдаланишган. Шунингдек, занг касаллигига қарши  TOP KROP препаратидан ишлатишган. Стимуляторлардан эса IFO GUMATE PLUS воситасини қўллаган.

  • Ифода агрономи Отабек ака ҳар 10-15 кун оралатиб даламизга келади. Ўсимлик аҳволини, ҳолатини кўради, ўрганади, – дейди фермер Д. Исмоилов. – Қандай касаллик ёки зараркунанда учраши кузатиляпти, уларга қарши қандай ишловлар ўтказиш керак ёки қандай озиқлантирувчи воситаларни бериб бориш керак, буларнинг ҳаммаси ҳақида аниқ тавсияларни бериб келади. Ҳам мушкулимиз осон бўляпти, ҳам юқори ҳосилдорликка эришиб келяпмиз. Албатта биз бундан жудаям ҳурсандмиз.

 

Ижодий жамоамиз билан Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ҳам бўлдик. Тумандаги “Меҳнатобод-Деҳқонобод” МФЙга қарашли “Ботиржон Бобирбек” фермер хўжалиги билан танишдик. Буни қаранг, ушбу маҳалла номи ҳам гўёки бу ердаги фермерларга, деҳқонларга ўзаро ҳурмат-иззат маъносида, яъни “меҳнат ила обод бўлади, деҳқонлар обод қилади” дея қўйилгандек. Чиндан ҳам юртни обод қиладиган, халқ ризқини, эл дастурхонини тўкин қиладиган шу миришкорлар аслида.

“Ботиржон Бобирбек” фермер хўжалиги ташкил топганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бироқ шу вақт мобайнида Ифода компанияси билан ҳамкорлик қилиб, йилдан-йилга ҳосилни ошириб келмоқдалар. Ушбу хўжалик ҳам бу мавсумда 100 центнер ҳосил олишни кўзлаб турибди. 

  •  Мана шу даламизга уруғни ерга қадаганимиздан бошлаб 5 этапда ишлов ўтказдик. Барчаси самарали бўлди, – дейди “Ботиржон Бобирбек” ф/х раҳбари Ғуломжон Бегматов. – Энг муҳим жиҳати уруғлик донни дорилаб экишда экан. Ўсимлик бирор касалликка чалингани йўқ, 100 фоиз униб чиқди. Бундан ташқари озиқлантирувчи, турли касалликка ва зараркунандаларга қарши қўллаган препаратларимиз ҳам самарали бўлди. Биламизки, эрта баҳордан ғалла фосфорга талабчанлиги юқори бўлади.  IFO PZN эса бунда жуда қўл келди. Бу ўсимликнинг ўсишига, ўзини тутиб олишига яхши ёрдам берди.

Дарҳақиқат Республикамизда мана шундай наманганлик фермерлар каби юқори ҳосилга эришиб келаётган, шу орқали юрт форовонлиги, эл хирмонига катта ҳисса қўшаётган деҳқон ва миришкорларимиз талайгина. Барчасининг ҳосили мўл бўлиб, халқимизга барака ёғилаверишини тилаб қоламиз.

Эрали НОРБЕКОВ

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: