Олма қурти

Бўлим: Зараркунандалар

Олма қурти

     Олма қурти - бу зараркунанда асосан олма, нок ва беҳини зарарлайди. Зараркунанда мавсумда ҳосилни 50 фоиздан ортиғига зарар келтиради. Олма қурти тушган мевалар чириб кетади ва сақлаб бўлмайди. Зараркунандани катталиги 14-20 мм гача келади. Капалакларнинг ранги қорамтир-кулранг бўлади. 1 та капалак 30 тадан 60 тагача тухум қўяди. Тухуми 1 мм атрофида оқ рангда бўлиб, катта ёшдаги қуртлари узунлиги 16-18 мм катталикда бўлиб, пушти рангда. Зараркунанда мавсумда 4 та авлод беради. Эрта баҳорда олма ғунчалаш даврида пўстлоқ остида қишлаб чиққан қуртлари ғумбакка айланиб, апрел ойининг  биринчи ўн кунлиги охирида  капалаклари битталаб уча бошлайди. Олма дарахтлари гуллаб бўлган даврда капалаклар оммавий учади. Оталанган урғочи капалаклар янги шакилланаётган мева ва мева атрофидаги баргларга тухум қўяди. Ҳаво хароратининг ўзгаришига қараб тухумдан қуртлар 9-14 кунда чиқади. Бу май ойининг  биринчи ўн кунликлари бошларига тўғри келади.

   Олма қуртини аниқлаш усуллари - 10 гектаргача бўлган майдондан 10 та олма дарахти текширилиб, хар бир дарахтни пастки, ўрта ва юқори қисмидан 100 донадан мева кўздан кечирилади, бунда зарарланган мевалар алоҳида ҳисобланиб ўртача зарарланиш махсус дафтарчага ёзилиб, фоизи хисобланади.

Кузатиб бориш