Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш заводи

Компаниямиз томонидан инновацион ғояларни амалиётга тадбиқ этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий изланишлар олиб борилади. Бунда мижозларимизнинг ўсиб бораётган талаблари, уларнинг ҳоҳиш ва истаклари ҳамда бозор коньюнктураси ҳисобга олинади.

Компаниямиз томонидан энг илғор ва замонавий технологияларга асосланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади, импорт ўрнини босадиган сифатли  ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва маҳаллий бозорни таъминлаш ҳамда экспорт қилишдан иборат. Ушбу завод тўлиқ ишга тушурилганда, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4000 тоннани ташкил этади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 10.5 миллион АҚШ долларидан иборат бўлиб, 6.5 гектар майдонни эгаллайди. Заводда 2018 йил давомида умумий 80 нафар янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

2017 йилнинг 7 июль санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев заводимизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ишлаб чиқариш заводини тўлиқ ишга тушуриш ва Республикамиз қишлоқ хўжалиги учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар бердилар. Бу вазифалардан руҳланган компаниямиз жамоаси Президентимиз томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида уддалаш ва Республикамиз қишлоқ хўжалиги ривожланишига муносиб ҳиссаларини қўшиш йўлида фаолият олиб бормоқдалар.

Президентимиз томонларидан илгари сурилган “2018 йил - фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва илғор технологияларни қўллаб қувватлаш йили” да заводни тўла ишга тушириш режалаштирилган.

Ишлаб чиқариш заводида кимёвий воситаларнинг барча турлари (инсектицидлар, акарицидлар, инсектоакарицидлар, фунгицидлар, гербицидлар) ва уларнинг барча формуляция шакллари (эмульсия концентрати, суспензия концентрати, кукун ва гранула ҳамда сувли эритма шакллари) замонавий инновацион технологияларни амалиётда қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу эса ўз навбатида мижозларимизга кенг ассортиментдаги сифатли ва юқори самарали маҳсулотларни таклиф этиш имкониятини беради. Ушбу ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат ўлкамиз бозорлари учун, балки қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилиш кўзда тутилган.

Биз мижозларимизга алоҳида эътибор билан қараймиз. Вилоятларда ташкил этилган малакали мутахассислардан иборат агрономик командаларимиз Сизнинг экин майдонларингизни ўзлари доимий назорат қиладилар ва экинларни ҳимоя қилиш, ҳосилни сақлаб қолиш ва кўпайтириш бўйича бепул маслаҳатлар берадилар. Бу ҳам Сизларга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширган фаолиятларимиздан биридир!

        Биз таклиф қилаётган препаратларимиз ёрдамида Сизнинг ҳосилингиз мўл бўлса ва юқори даромадга эришсангиз, ўзимизни беҳад бахтиёр ҳис этамиз. Зеро, бизнинг олий мақсадимиз ва шиоримиз мўл, сифатли ва юқори даромад келтирувчи ҳосилни Сизлар билан биргаликда етиштиришдир!

Филиаллар

Аъзо бўлиш: