Қон бити

Бўлим: Зараркунандалар

Қон бити

 

     Қон бити - асосан олма дарахтининг илдизи, новда ва танаси, пўстлоқ ёриқлари ва зарарланган жойларига ўрнашиб олиб, дарахт ширасини сўради. Зарарланган жойларда шиш пайдо бўлиб, кейинчалик ёрилиб кетади. Натижада дарахт ёки кўчат яхши ривожлана олмай, қийшаяди, мўрт бўлиб қолади. Қон бити қанотсиз урғочисининг катталиги 2-2,5 мм, тухумсимон-эллипс кўринишда, қизғиш қўнғир рангда усти оқ момиқсимон ғубор билан қопланган, қанотли урғочисининг катталиги 2,5-3 мм булиб, вояга етган қон бити ва унинг личинкалари илдизда, илдиз буғзида, қисман тананинг   ёриқларида қишлайди. Зараркунанда сув ёки кўчат орқали тарқалади. Қон бити тушган ёш ниҳоллар кўпинча қуриб қолади. Катта дарахтлар эса кучсизланиб, хосилдорлиги 25-30 % га камайиб кетади. Қон бити 17-20 та авлод бериб, 1 та урғочи 1 мавсумда 20-150 та тирик личинка туғади.

 

Кузатиб бориш