Сув ҳилол

Бўлим: Бегона ўтлар

Сув ҳилол

     Сув ҳилол - қиёқдошлар оиласига, илдизпояли кўп йиллик ўсимлик. Поялари уч қиррали, 80-100см, барглари энсиз, линейкасимон, ғадир-будур, узунлиги 70 см гача етади. Уруғи шоли ўрими даврида пишиб етилади ва ерга тўкилади, сув орқали ҳам тарқалади. Тиним даври ўтгач, баҳорда сув харорати 15-18 даражага етганда униб чиқади, 5-8 йилгача унувчанлигини сақлайди. Кўпинча илдизпояси учидан ҳосил бўладиган диаметири 0,5-1,5 см бўлган тугунчалардан кўпаяди. Баҳорда ҳаво харорати 10 даражага етганда туганаклар кўкаришни бошлайди, ёз давомида битта тугунакдан 50 тагача янги туганаклар пайдо бўлади. Улар 12-15 см чуқурликда 5-7 йилгача ҳаётчанлигини сақлайди. 10-12 см қалинликдаги сув остида қолган туганаклар тез кўкаради.

Кузатиб бориш