Зарарли хасва

Бўлим: Зараркунандалар

Зарарли хасва

     Зарарли хасва сўрувчи хашорат бўлиб ғалла поялари, бошоғини шираларини сўриши натижасида экинларни айрим поялари нобуд бўлади ёки поя зарарланиши натижасида хосил анча камайиб кетади. Хасва кучли зарарлаган майдонларда хосилдорлик 50 фоизгача камайиб кетади.

    Зарарли хасванинг бўйи 10-12 мм танасининг ранги сариқ ёки сариқ кулранг, сиртларида оқиш доғча бор (кўриниши сасиқ қунғизга ўхшаш) Зарарли хасва вояга етган холда асосан тошлар ёки ўсимликлар хамда уларни колдиклари остида қишлайди. Март-апрел ойларида қишлов жойларидан чиқиб ғалла майдонларига учиб ўтади.Ўсимликларнинг хасва билан зарарланган жойида оқиш доғ хосил бўлади. Битта урғочи хасва ўртача 100-180 та хатто 300 тагача тухум қўяди  Хасва вояга етган ва личинкалик даврида ўсимликнинг барг, поя ва бошоқларини сўриб зарарлайди.  Зарарланган дон   буришиб, тўлиқ етилмай, пуч       булиб колади ва клейкавинаси камайиб кетади. Зарарли хасва йилига 1 марта авлод беради. ғалла экинларига зарарли хасвадан ташқари найза бошли ва тоғ хасвалари хам бирмунча жиддий зарар етказади.

     Зарарли хасва аниқланган майдонларда агар 1 м2  да ўртача етук қандала   2  дона  ёки  янги  тухумдан   чиққан  личинкалари  1 м2  да  ўртача  7-8  донадан ошса кимёвий ишлов ўтказиш зарур бўлади. 

Кузатиб бориш