ҲОКИМЛИК БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ДАЛАЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Нашир қилинган сана: 14.07.2020

Категория: Янгиликлар

ҲОКИМЛИК БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ДАЛАЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Сурхондарёда ғўза ривожига катта аҳамият берилмоқда. Хусусан, вилоят ва туман, шаҳар ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, кластер раҳбарлари ва агрономлар, шунингдек, Ифода компанияси Сурхондарё филиали агроном-мутахассислари билан ҳамкорликда ғўзанинг ҳозирги ҳолати, ривожланиши, ўсимликда айни пайтда учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари, қолаверса, ҳосилни янада ошириш мақсадида жойларга чиқиб ўрганилди. 

Жумладан, куни кеча Шеробод тумани ҳокими Алишер Амиров бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар тумандаги бир қанча фермер хўжаликларида бўлишди. Ифода компаниясининг фаол агрономларидан бири Гулсара Холбоева билан биргаликда далалар кўздан кечирилди. Айтиш керак, ҳудуддаги кўплаб фермер хўжаликлари “Ифода” билан ҳамкорликда, биргаликда экин етиштиришади. Шу боис Гулсара опа хўжаликлардаги пахтанинг ҳолати, шу пайтга қадар ўтказилган ишловлар, касаллик ва зараркунандалар ҳамда бундан кейинги амалга оширилажак ишловлар хусусида батафсил маълумот берди. 

– Албатта барча майдонларда ҳам ғўзанинг ривожланиши мақтанарли даражада эмас, – дейди агроном Г. Холбоева. – Лекин шундай бўлсада, қўл қовуштириб қараб бўлмайди. Айни пайтда бу пахта майдонларида компаниямизда мавжуд ENTOJEAN препаратини қўллаш вақти келди. Бу ўсимликнинг ғовлаб кетмаслигини олдини олиб, бор энергияни ҳосилга беришига ёрдам беради. Органик озуқаларимиздан POTEX, ANKA SUPER, IFO PZN препаратларини ҳам қўлласа мақсадга мувофиқ бўлади.

Учрашув мобайнида агроном шу каби ҳосилни оширадиган, ғўзани ривожлантиришга ёрдам берадиган ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: