Пестицидлар зарарлими?

Нашир қилинган сана: 19.04.2020

Категория: Янгиликлар

Пестицидлар зарарлими?

Афсуски ҳозирги кунда экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилишда кимёвий пестицидларнинг ўрни ҳалигача долзарб бўлиб турибди. Фермер учун зарареунанда, ҳашаротлар, касалликлар ёки бегона ўтлардан халос бўлиш учун энг осон йўли бу пестицидлардан фойдаланиш. Лекин пестицидлардан фойдаланишда ўзига хос талабларни бажаришга тўғри келади. Ишлатилаётган пестицид, энг аввало, Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Рўйхатдан ўтказишда давлатнинг махсус институтлари томонидан пестициднинг атроф-муҳит, инсон саломатлиги, ҳайвонларга бўлган таъсири йиллар давомида ўрганилиб, пестициднинг бир гектарга минимум ва максимум ишлатиш меъёрлари ва бошқа шартлари ишлаб чиқилади. Ҳар битта пестицид идишидаги этикеткасида бу маълумотлар алоҳида кўрсатилади. Фермер маҳсулотни ишлатишдан олдин шу маълумотларни эътибор билан ўрганиб чиқиши қонунчиликка кўра, талаб этилади. 

Айниқса, пестицидлар билан охирги ишлов билан ҳосилни териб олиш орасидаги муддат жуда муҳимдир. Бу билан бирор бир мева ёки бошқа маҳсулотнинг таркибида қоладиган пестицид миқдори бошқарилади. Баъзи пестицидларни ҳосил териб олишдан 1 ой олдин ишлатишга рухсат бўлса, баъзиларини эса 10 кун олдин ишлатиш мумкин. Яъни, масалан, етиштирилаётган помидорни териб олишдан камида 1 ой олдин ишлатишдан тўхтатиш керак бўлган пестицидни бугун ишлатиб кейин 5 ёки 10 кундан кейин бу помидорни узиб бозорга олиб чиқиб сотса, бу фермер энг аввало, ўз оиласи, халқига, инсон саломатлигига хавф солган, жиноят қилган ҳисобланади. Ёки гектарига 1 килограмм ишлатиш керак бўлган пестицидни яхшироқ натижа оламан деб хатокорона 2 килограммдан ишлатиш ҳам ҳудди шундай қонунга хилофдир. Чунки бундай ҳолатларда бу помидарнинг таркибида инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган пестицид қолдиқлари мавжуд бўлади. Улар етарлича йўқолиб улгурмаган бўлади.

Албатта компаниямиз бундай маълумотларни фермерларга етказиш учун тинмай меҳнат қилмоқда. Ўз навбатида компаниямиз маҳсулот портфелимизда юқори заҳарли маҳсулотларни, янги чиқаётган захарлилиги паст маҳсулотлар билан алмаштириб туриш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. 

Қолаверса, дунёда янги тенденция авж олмоқда. Бу ўсимликларни ҳимоя қилишда кимёвий кураш билан биргаликда биологик курашнинг уйғунлашган тизимидир. Яъни, бунда асосан зараркунандаларга қарши курашишнинг биологик усулларидан максимум фойдаланилади. Фойдали ҳашаротлар ёрдамида ёки ҳар хил феромон тутқичлар, микро организмлар, бактериялар ёрдамида курашилиб, маълум бир пайтдан кейин кимёвий пестицидлардан фойдаланилади. Бунда ҳам компаниямиз томонидан Европанинг турли феромон тутқичлари ҳамда микробиологик маҳсулотларини таклиф қилмоқдамиз.

Маслаҳат маркази 78 147-05-00

@ifodapxtagalla

@bogdorchilikifoda

@issiqxonaifoda

@ifodaagroconsulting

Кузатиб бориш

Хизмат маркази

Янгиликлар

Блог

Филиаллар

Аъзо бўлиш: